Боливияда давлат тўнтариши ўтказишга уринган генерал 6 ойга ҳибсга олинди
Олам
−
29 Июнь
2714Боливиядаги муваффақиятсиз давлат тўнтаришига раҳбарлик қилган, қуруқликдаги кучларнинг собиқ қўмондони, генерал Хуан Хосе Суньига олти ойга ҳибсга олинди. Бу ҳақда Боливия телеканали хабар берди.
Айтилишича, Боливия флотининг собиқ қўмондони Хуан Арнес ва механизациялашган дивизиянинг собиқ қўмондони Вяча Эдисол Ираҳола ҳам ҳибсга олинган. Аввалроқ исёнга алоқадорликда айбланган 20 дан ортиқ одам қўлга олингани хабар қилинган эди.
Боливия Адлия вазири Иван Лима Магне давлат тўнтариши ташкилотчиси 20 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкинлигини айтди.
Эслатиб ўтамиз, Боливияда давлат тўнтаришига уриниш 26 июнь куни бўлиб ўтганди. Суньига бошчилигидаги бир гуруҳ ҳарбийлар мамлакатнинг энг йирик шаҳри ва де-факто пойтахти Ла-Пасдаги марказий майдонни эгаллаб олди ва зирҳли машинада Президент қароргоҳи Кемадо саройига бостириб кирди.
LiveБарчаси