Арманистон Тоғли Қорабоғни Озарбайжоннинг бир қисми сифатида тан олишга тайёр – Пашинян шартини айтди

Олам

image

Арманистон Бош вазири Никол Пашинян арманлар хавфсизлиги таъминланган тақдирда (тан олинмаган) Тоғли Қорабоғни Озарбайжоннинг бир қисми сифатида тан олишга тайёрлигини маълум қилди. Бу ҳақда “Sputnik Арманистон” хабар берди

Пашиняннинг айтишича, Бош вазир ҳудудий яхлитлик халқаро муносабатларда бирламчи ва энг муҳим тамойилга айланиб улгурган. Шунингдек, у Ереван тан олишга тайёр бўлган Озарбайжон ҳудудига Қорабоғ ҳам киришини айтиб ўтган.

“Озарбайжоннинг 86,6 минг квадрат километр майдонига Тоғли Қорабоғ ҳам киради, аммо Степанакерт-Баку мулоқотида Тоғли Қорабоғ арманларининг ҳуқуқлари ва хавфсизлиги масаласи муҳокама қилиниши керак”, дейди Пашинян.

Бош вазир АҚШ воситачилигида Вашингтонда ўтказилган Арманистон-Озарбайжон музокаралари ижобий натижа берганини ҳам қайд этган.

Эслатиб ўтамиз, Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев ва Арманистон Бош вазири Никол Пашинян Брюсселда музокаралар ўтказиб, Жанубий Кавказда транспорт ва иқтисодий алоқаларни қайта тиклаш бўйича мулоқот қилган эди. Европа Кенгаши раҳбари Шарль Мишель Алиев ва Пашинян Брюсселда бешинчи учрашувини ўтказганини айтган. Мишель икки давлат раҳбарларининг Жанубий Кавказда тинчлик ўрнатиш учун умумий иродаси муштарак эканини таъкидлаган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Озарбайжон Никол Пашинян Арманистон Тоғли Қорабоғ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг