Арман ҳарбийлари Озарбайжон позицияларига 40 марта ўқ узди
Олам
−
08 Апрель
5545Кеча, 7 апрель куни Арманистон ҳарбий бўлинмалари Озарбайжон позицияларига 40 мартадан ортиқ ўт очди. Бу ҳақда Озарбайжон Мудофаа вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, маҳаллий вақт билан соат 17:15 лар атрофида Арманистон Қуролли кучлари бўлинмалари Пашали туманининг Султонбей аҳоли пункти йўналишидаги ўз позитсияларидан Нахчиван Мухтор Республикасидаги Шаҳбуз туманининг Шада аҳоли пункти йўналишида Озарбайжон армиясининг позицияларини ўққа тутган.
Баёнотга кўра, Арманистон Қуролли кучлари бўлинмалари 6 апрель куни ҳам 18:30 дан 22:05 гача Чамбарак, Басаркечар ва Горус вилоятларининг Жил, Гунешли ва Хўзнавар аҳоли пунктлари йўналишларида жойлашган ўз позицияларидан Озарбайжоннинг Гадабей, Қалбажар ва Лочин туманларининг Эйривенг, Жамилли ва Ҳожилар аҳоли пунктлари йўналишларидаги позицияларига турли калибрли ўқотар қуроллардан жами 16 марта ўт очган.
Ўз навбатида, Арманистон Мудофаа вазирлиги Бакунинг баёнотини рад этди ва уни дезинформация тарқатишда айблади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 23 февраль куни Қорабоғда отишма содир бўлган эди.
Райҳона Улканбаева
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь