Арқадағ Эронга борди. Унинг ташриф мақсади ойдинлашди

Олам

image

Бугун, 30 май куни Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов амалий ташриф билан Эронга жўнаб кетди. Бу ҳақда “Turkmenistan today” нашри хабар берди

Маълум қилинишича, Теҳрон ҳаво бандаргоҳида Бердимуҳамедовни Эрон расмийлари кутиб олган.

Бердимуҳамедов биринчи навбатда Эрон йўллар ва шаҳарсозлик вазири Меҳрдод Барзпаш билан учрашган.

Туркманистонлик сиёсатчи доимий бетарафлик мақомига асосланган ташқи сиёсат курсини изчил амалга ошираётган Ашхобод қўшни давлатлар, жумладан, Эрон Ислом Республикаси билан самарали ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратаётганини таъкидлаган.

Суҳбат давомида турли соҳаларда муваффақиятли ривожланиб бораётган ҳамкорлик тенг ҳуқуқлилик, ўзаро ҳурмат ва манфаатдорлик тамойилларига асослангани айтиб ўтилган. Дўстлик ва яхши қўшничилик тамойилларига асосланган Туркманистон-Эрон ҳамкорлиги бундан кейин ҳам муваффақиятли ривожланишига ишонч билдирилган.

Эслатиб ўтамиз, Туркманистоннинг собиқ президенти Гурбангули Бердимуҳамедов ҳокимиятни ўғли Сердар Бердимуҳамедовдан қайтариб олмоқчи экани ҳақида хабарлар тарқалганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон Гурбангули Бердимуҳамедов Туркманистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг