Аргентина Атлантада камбэк қилди
Спорт
−
07 июл 6081 1 дақиқа
Бугун, 7 июь куни Аргентина миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионатининг 1/8 финал босқичида драматик ғалабага эришди. Атланта шаҳрида бўлиб ўтган баҳсда аргентиналиклар Миср терма жамоасини 3:2 ҳисобида мағлуб этиб, мусобақанинг кейинги босқичига йўл олди.
Учрашув Миср учун анча муваффақиятли бошланди. 15-дақиқада Яссер Иброҳим ҳисобни очиб, африкаликларга устунлик тақдим этди. Аргентина биринчи бўлим давомида ташаббусни қўлга олишга уринган бўлса-да, рақибнинг зич ҳимояси ва тезкор қарши ҳужумлари уларга жиддий қийинчилик туғдирди.
Иккинчи бўлимда ҳам Миср ўз имкониятидан унумли фойдаланди. 67-дақиқада Мустафо Зико гол уриб, ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди. Аммо шундан кейин Аргентина босимни кескин оширди ва ўйин тақдирини қисқа вақт ичида ўзгартириб юборди.
79-дақиқада Мессининг узатмасидан кейин Кристиан Ромеро жамоасининг биринчи голига муаллифлик қилди. Орадан тўрт дақиқа ўтиб, 83-дақиқада Лионель Месси ўзи ҳисобни тенглаштирди. Асосий вақтга қўшиб берилган 90+3 дақиқада эса Энцо Фернандес ҳал қилувчи голни киритиб, Аргентинага иродали ғалаба келтирди.
Ўйинда киритилган голларни ушбу ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин.
Шу тариқа, Аргентина 0:2 ҳисобида ортда бораётганига қарамай, баҳсни ўз фойдасига ҳал қилди ва Жаҳон чемпионатида юришини давом эттирадиган бўлди. Миср эса катта устунликни сақлаб қола олмай, мусобақа билан хайрлашди.
Live
БарчасиПеруда ҳукумат алмашди
10:02