Арда Гулер Роналдунинг рекордини янгилади 

Спорт

image

Туркия терма жамоаси ва Испаниянинг “Реал Мадрид” клуби ярим ҳимоячиси Арда Гулер Португалия терма жамоаси етакчиси Криштиану Роналдунинг рекордини янгилади. Бу ҳақда “Opta” хабар берди.

18 июнь куни Туркия терма жамоаси 2024 йилги Европа чемпионати гуруҳ босқичининг 1-тур учрашувида Грузия терма жамоасини 3:1 ҳисобида мағлуб этди. Эътиборлиси, туркларнинг иккинчи голига 19 ёшли Арда Гулер муаллифлик қилди.

Шундай қилиб, Арда 19 ёшу 114 кунлигида Европа чемпионатида дебют қилиб, илк ўйиндаёқ рақиб дарвозасини ишғол қилди ва Еврода дебютидаёқ гол урган энг ёш футболчига айланди.

Гулергача бу рекорд 5 карра “Олтин тўп” соҳиби Криштиану Роналдуга тегишли эди. Роналду 19 ёшу 128 кунлигида Европа чемпионатида дебют қилиб, гол уришга муваффақ бўлган.

Маълумот учун, Европа чемпионатининг 2-турида айнан Туркия ва Португалия терма жамоалари ўзаро тўқнаш келади. Ўйин 22 июнь куни соат 21:00 да старт олади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркия мухлислари Евро-2024'даги дастлабки ғалабани автопарад билан нишонлагани хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия Криштиану Роналду Арда Гулер

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг