Туркия мухлислари Евро-2024'даги ғалабани автопарад билан нишонлади (видео)

Спорт

image

Туркия миллий терма жамоасининг футбол бўйича Европа чемпионати гуруҳ босқичининг 1-тур учрашувида Грузия терма жамоаси устидан қозонилган ғалабаси муносабати билан жамоа мухлислари мамлакат байроғи акс этган автомобилларда парад уюштирди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

Учрашув туркларнинг  3:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Туркия мухлислари Германияда истиқомат қилувчи турк диаспорасининг кўплиги сабабли ўйин куни шаҳарда ва стадионда сезиларли даражада кўп бўлди. Марказий кўчалар бўйлаб Туркия байроғи туширилган 100 га яқин автомобиль эгалари тинимсиз сигнал чалиб, Дортмундда байрам қилди.

Ҳозирда Туркия терма жамоаси Евро-2024'нинг “F” гуруҳида 3 очко билан етакчилик қилмоқда. Жамоа 2-тур учрашувида 22 июнь куни Португалияга қарши майдонга тушади.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия Португалия Евро-2024

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made