Арбелоа “Фулҳэм” бош мураббийи этиб тайинланди
Спорт
−
11:10 401 2 дақиқа
Испаниялик мутахассис, “Реал Мадрид” собиқ устози Альваро Арбелоа Англиянинг “Фулҳэм” клуби бош мураббийи этиб тайинланди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати маълум қилди.
Маълум қилинишича, томонлар ўртасида имзоланган шартнома 2028-2029 йилги мавсум якунига қадар амал қилади.
Арбелоа 2026 йил январидан бошлаб “Реал Мадрид” бош мураббийи сифатида фаолият юритган эди. Унинг қўл остида жамоа 28 та учрашувда 18 та ғалаба, 2 та дуранг ва 8 та мағлубият қайд этди.
Муттахассис жорий йилнинг 9 июнь куни “Реал Мадрид”ни тарк этганди.
43 ёшли Арбелоа мураббийлик фаолиятидан аввал футболчилик карьерасида ҳам муваффақиятли йўлни босиб ўтган. У 2001 йилдан “Реал Мадрид” академияси тарбияланувчиси бўлиб, 2006 йилда “Депортиво Ла-Корунья”га ўтган. 2007 йил қишида эса Англиянинг “Ливерпуль” клубига кўчиб ўтиб, икки ярим мавсум у ерда тўп сурган.
2009 йилда Арбелоа яна “Реал Мадрид”га қайтди ва жамоа билан энг ёрқин даврларини ўтказди. 2016 йил ёзида у “Вест Ҳэм” билан бир йиллик шартнома имзолади.
Мураббийлик фаолиятини 2020 йилда “Реал Мадрид” академиясида бошлаган Арбелоа турли ёш тоифаларидаги жамоалар билан ишлади. 2025 йилда эса клубнинг ёшлар жамоасига раҳбарлик қилди.
Эслатиб ўтамиз, “Фулҳэм” ўтган мавсум Англия Премьер-лигасини 11-ўринда якунлаган эди.
Live
Барчаси