Араб Лигаси саммити декларацияси эскирган қарашларга асосланган – Исроил
Олам
−
05 Март
3658Кеча, 4 декабрь куни Қоҳирада бўлиб ўтган саммит якунлари бўйича қабул қилинган Араб Лигаси декларацияси “эскирган қарашларга асосланган”. Бу ҳақда Исроил Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Орен Марморштейн баёнот берди.
“Араб Лигасининг навбатдан ташқари саммитида қабул қилинган декларация 2023 йил 7 октябрдан кейинги вазиятни акс эттирмайди ва эскирган қарашларга асосланганлигича қолмоқда. Хусусан, ҳужжатда минглаб исроилликларнинг ўлимига сабаб бўлган ва юзлаб одамларни ўғирлаб кетган ҲАМАСнинг шафқатсиз террор ҳужуми ҳақида сўз юритилмаган, яхши ҳужжатлаштирилган ваҳшийликлари ҳамда Исроил ва минтақага таҳдид солаётганига қарамай, бу ҳалокатли террорчи ҲАМАС ташкилоти қораланмаган”, дея иддао қилди Марморштейн.
Унинг сўзларига кўра, “77 йил давомида араб давлатлари фаластинликларни Исроилга қарши пиёда қилиб, уларни абадий қочқин мақомига маҳкум этиб келади”.
“Араб Лигаси декларацияси Фаластин миллий маъмурияти ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Яқин Шарқдаги Фаластинлик қочқинларга ёрдам ва ишлар агентлиги (УНРWА)га таянишда давом этади. Бу иккала ташкилот ҳам коррупция, терроризмни қўллаб-қувватлаш ва муаммоларни ҳал қила олмаслигини бир неча бор намойиш этган”, деб давом этди Исроил Ташқи ишлар вазирлиги сўзловчиси.
Унинг сўзларига кўра, энди АҚШ Президенти Дональд Трампнинг ғояси билан Ғазо аҳолиси ўз ихтиёрига кўра эркин танлов қилиш имкониятига эга ва Фаластин анклавини тарк этиши мумкин. Маълумки, АҚШ Президенти Дональд Трамп 4 февраль куни Оқ уйда Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху билан учрашувдан сўнг Қўшма Штатлар Ғазо секторини назорат остига олишини айтганди. Шундан сўнг у Ғазо аҳолисини кўчириш ва у ерни “Яқин Шарқ Ривьераси”га айлантириш ҳақида бир неча бор такрорлади ҳамда кўчирилган ғазоликлар ортга қайтмаслигини ҳам аниқ айтди.
“Буни рағбатлантириш керак. Бунинг ўрнига араб давлатлари адолатли имконият бермасдан, бу имкониятни рад этди ва Исроилга қарши асоссиз айбловларни давом эттирмоқда”, дея қўшимча қилди у,
Эслатиб ўтамиз, кеча, 4 март куни Миср Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси раислигида Фаластин Давлати илтимосига биноан фавқулодда араб саммити бўлиб ўтганди. Саммит иштирокчилари Миср томонидан тайёрланган Ғазони қайта қуриш режаси ва якуний декларацияни бир овоздан қабул қилди.
LiveБарчаси
Германия Озарбайжондан кечирим сўради.
01 Апрель