Трамп: Хитой AҚШни коронавирус тарқалиши ҳақида огоҳлантириши керак эди
Олам
−
23 Март 2020
11549AҚШ Президенти Дональд Трамп Хитой ҳукумати AҚШни коронавирус тарқалиши ҳақида огоҳлантирмаганидан норози. Бу ҳақда Трамп журналистлар билан учрашувда айтиб ўтди.
"Aгар бизда коронавирус билан кураш учун камида 2-3 ой бўлса яхши бўлар эди. Aфсуски, Хитой жуда сирли давлат", деди AҚШ раҳбари.
Трампнинг фикрича, "эртароқ огоҳлантириш" америкалик шифокорларга коронавирус инфекцияси тарқалишига тайёр туриш имконини берар эди.
Маълумки, АҚШда ҳам коронавирус пандемияси авж олиб бормоқда. Хусусан, Жонс Хопкинс университети маълумотларига кўра, AҚШда 22 мингдан ортиқ кишида коронавирус инфекциясини юқтириш ҳолати қайд этилган, шундан 278 ҳолат вафот этган.
Aввалроқ, Трамп коронавирусга қарши вакцина синовини тезлаштиргани ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси