Apple iPhone 17 ни тақдим этди (фото)

Технология

image

Apple компанияси янги iPhone 17 смартфонини тақдим этди. У 6 ядроли А19 процессори, катталаштирилган экран ва 256 Gb бошланғич хотирага эга бўлади.

Бир қарашда у iPhone 16’га ўхшайди, бироқ муҳим янгиланишлар мавжуд:

  • 6,3 дюймли, 120 Гтс частотали дисплей: каттароқ экран ва янада юпқа рамкалар. 
  • Олд камера энди 12 ўрнига 24 МП – селфилар янада тиниқроқ бўлади. 
  • Plus ўрнига янги Air версияси – атиги 5,5 мм қалинликда.
  • Ceramic Shield 2: экран ҳимояси тирналишларга қарши уч баравар самаралироқ. 
  • Атиги 20 дақиқада 50% гача зарядланади. 
  • 48 МП’лик телекамера – батафсилроқ суратлар учун.

Тақдимотда, шунингдек, ултраюпқа iPhone Air ҳам намойиш этилди. Бу шунчаки навбатдаги iPhone эмас, балки енгиллик ва мустаҳкамликка урғу берилган қурилма:

  • Қалинлиги атиги 5,6 мм 
  • ProMotion технологиясига эга экран 
  • Янги авлод Ceramic Shield: 4 баравар мустаҳкам 
  • Титан қирраларга эга корпус 
  • Кучли А19 Pro чипи.

Янги iPhone 17 нархлари тўлиқ:

  • iPhone 17 — $799
  • iPhone Air — $999
  • iPhone 17 Pro — $1099
  • iPhone 17 Pro Max — $1199.

Мақола муаллифи

Теглар

Apple iPhone 17

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг