Анталияда марказий осиёлик сайёҳлар автобуси юк машинаси билан тўқнашди
Олам
−
30 Июль 2023
7130Туркиянинг Анталия шаҳрида сайёҳлик микроавтобуси ва юк машинаси тўқнашиши оқибатида 2 киши ҳалок бўлди, 12 киши тан жароҳати олди. Бу ҳақда NTV хабар берди.
Қозоғистонлик туристларни олиб кетаётган сайёҳлик микроавтобусига трассада юк машинаси келиб урилган.
Аниқланишича, ушбу йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида экскурсия ҳайдовчиси ва украиналик гид ҳалок бўлган. Жами 12 киши жароҳат олган бўлиб, 6 нафарининг аҳволи ўта оғир даражада.
Улар Алания ва Манавгат туманларидаги шифохоналарга олиб кетилган. Воқеа жойини текшириш гуруҳлари иш олиб боргач, жасадлар Алания шаҳар “морг”ига жўнатилган. Юк машинаси ҳайдовчисига нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Колумбия шимолида автобус қоядан қулаб тушганди. Оқибатда 10 киши ҳалок бўлган.
LiveБарчаси