Аномал ёз: Тошкентда яна авария сабаб электр таъминотида узилишлар кузатилмоқда
Жамият
−
10 Июнь 2023
8031Тошкент шаҳрининг Миробод ва Яшнобод туманларининг баъзи ҳудудларида “Ҳосилот” подстанциясидаги авария сабаб электр таъминоти тизимида узилишлар кузатилмоқда. Бу ҳақда шаҳар ҳокимияти матбуот хизмати маълум қилди.
Келтирилишича, бугун, 10 июнь куни соат 18:27 да Яшнобод ҳамда Миробод туманларини электр энергияси билан таъминловчи 110/35/10 “Ҳосилот” подстанциясида носозлик юзага келган. Оқибатда Миробод туманининг "Олтинкўл", "Файзобод", "Оқ уй", "Фитрат", "Қорасув", "Фурқат", "Саракул", "Тонг юлдузи" МФЙлари ҳудудларида;
Яшнобод туманининг Авиасозлар, Авиасозлар 1, 3, 4-мавзелари, 58-сонли Ҳарбийлар шаҳарчаси, Катта Янгиобод, Элбек, Алимкент, Асалобод 2-мавзе, Зангори, Бирлашган, Қирғизбой ота, Ойдинкўл, Занжирсарой, Хуснобод, Хислат, Прокуратура, Оҳангарон, Донишманд, Нодирабегим ҳамда Ширмонбулоқ кўчалари ҳудудида электр энергияси таъминотида узилишлар кузатилган.
Айни пайтда носозликни бартараф қилиш учун чоралар кўрилаётгани ҳамда тез фурсатда тиклаш ишлари олиб борилиб, истеъмолчилар қайта тармоққа уланиши маълум қилинган.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 9 июнь куни пойтахтнинг 6 та туманида электр таъминоти вақтинча чеклаб қўйилганди. Бунга сабаб қилиб “тармоқда авария ҳолатларининг олдини олиш, ҳамда таъмирлаш ишларини хавфсиз бажариш” келтирилган. 7 июнь куни ҳам шаҳарнинг 4 та туманидаги баъзи ҳудудларда электр таъминоти вақтинча ўчирилганди.