Аномал совуқ поездлар ҳаракатига ҳам таъсир қилмоқда
Жамият
−
13 Январь 2023
8537Аномал совуқ сабаб йўловчи поездлар ҳаракати ҳам ўзгаради. Бу ҳақда “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, бугун, 13 январь куни аномал совуқ туфайли йўловчи поездлари ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида поездлар ҳаракат жадвалига ўзгартиришлар киритилади.
Шу сабабли йўловчи поездларнинг жўнаш ҳамда манзилга етиб бориш вақтларида ўзгаришлар кузатилади.
“Ҳар бир йўловчини ўз манзилига хавфсиз олиб борилишини таъминлаш энг муҳим вазифадир. Шуни инобатга олган ҳолда, “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ раҳбарияти йўловчилардан келиб чиққан бундай вазиятни тўғри тушунишларини истаб, келтирилган ноқулайликлар учун узр сўрайди”, дейилади “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ хабарида.
Маълумот учун, жорий йилнинг 13 январь куни кузатилаётган аномал совуқ сабабли “Бухоро-Тошкент” йўналишидаги 765-сонли “Афросиёб” юқори тезликда ҳаракатланувчи электропоездида носозлик юзага келиб, поезд “Малик” бекатида тўхтатилган эди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда кузатилаётган аномал совуқ туфайли айни кунларда ташқи банкоматларнинг техник ҳолатида носозликлар келиб чиқиб, пул чиқармай қолиш ҳолатлари кузатилаётгани ҳақида хабар берилган эди.
Озода Чориева