Анқарада қалбаки спиртли ичимликдан вафот этганлар 59 нафарга етди

Олам

image

Туркиянинг Анқара шаҳрида қалбаки спиртли ичимликлар туфайли ҳаётдан кўз юмганлар сони аввалроқ, 54 деб эълон қилинган бўлса,  бу рақам энди 59 га етди. Бу ҳақда “Karar” хабар берди.

“Анқарада қалбаки спиртли ичимликлар туфайли ҳаётдан кўз юмганлар сони 59 нафарга етган ва 40 киши реанимацияда даволанмоқда”, дейилади хабарда.

Анқара Бош прокуратураси қалбаки спиртли ичимликларнинг савдоси ва уларнинг истеъмоли оқибатида келиб чиққан ўлимлар билан боғлиқ терговни давом эттирмоқда. Ишга Суд-тиббиёт экспертизаси институтининг қўшимча токсикологик хулосалари киритилган. Ҳозиргача тергов доирасида жами 28 нафар шахс ҳибсга олинган, улардан 25 нафари тергов давомида суд назорати остида озодликка чиқарилган.

Маълум қилинишича, Анқара Бош прокуратураси томонидан “контрабанда” ва “қасддан ўлимга сабаб бўлиш” жиноятлари доирасида олиб борилган тергов доирасида 28 нафар гумондор қўлга олинган, 25 киши эса суд назорати шарти билан озод қилинган.

Қўшимча қилинишича, сўнгги бир ой ичида Анқара ва Истанбулнинг ўзида 100 дан ортиқ одам сифатсиз спиртли ичимликлардан ҳалок бўлган.

Расмийлар қалбаки спиртли ичимликларга қарши текширувлар кучайтирилгани ва аҳоли эҳтиёт бўлиши кераклигини таъкидлаган.

Эслатиб ўтамиз, 30 январь куни Туркия ҳудудида қалбаки спиртли ичимлик истеъмол қилиш оқибатида заҳарланган Ўзбекистон фуқаролари сони 23 нафарга етганди. Уларнинг икки нафари аёл киши. Қолаверса, Истанбулда қалбаки спиртли ичимликларни тайёрлаш ҳамда тарқатиш билан шуғулланиб келган икки нафар Туркманистон фуқароси қўлга олинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия Анқара қалбаки спиртли ичимлик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг