Андижонда 2,5 кг гашиш сақлаган шахс ушланди

3-саҳифа

image

Андижон шаҳрида автомобилида ва ижарадаги уйида жами 2,5 килограмм гашиш гиёҳвандлик воситаси сақлаган шахс ушланди. Бу ҳақда Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси хабар берди.  

Қайд этилишича, Андижон шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда Matiz русумли автомобиль белгиланган тартибда тўхтатилиб текширилганда транспорт воситаси ўриндиғида 500 граммга яқин гашиш гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланган. Тадбир давомида ушбу шахснинг ижарада яшаб келаётган хонадонининг ётоқхонаси ва ювиниш хонасида оғирлиги 2 килограммдан ортиқ гашиш борлиги маълум бўлган. Тезкор тадбир натижасида жами оғирлиги 2 килограмм бўлган гиёҳвандлик моддаси ашёвий далил сифатида олинган.

Билдирилишича, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши очилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқандда вилоят Ички ишлар бошқармаси тезкор ходимлари томонидан Булунғур туманида 5 кг “марихуана” гиёҳвандлик воситасини 10 000 АҚШ долларига сотаётган шахс қўлга олинган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Андижон гашиш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг