Самарқандда 5 кг “марихуана” сотаётган шахс ушланди (видео)
3-саҳифа
−
24 Январь
3529Самарқандда вилоят Ички ишлар бошқармаси тезкор ходимлари томонидан 5 кг “марихуана” гиёҳвандлик воситасини 10 000 АҚШ долларига сотаётган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Тезкор-қидирув департаменти хабар берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 10 январь куни Самарқанд вилояти ИИБ Тезкор-қидирув хизмати ходимлари томонидан Булунғур туманида тезкор-қидирув тадбирлари ўтказилган. 1981 йилда Булунғур туманида туғилган шахс махсус харидорга 1 кг “марихуана” гиёҳвандлик воситасини 25 млн сўмдан сотишини олдиндан келишиб режалаштиргани тўғрисида маълумотлар олинган. Махсус харидор билан боғланган шахс 5 килограмм юкни тайёрлаб қўйганини маълум қилган. Самарқанд вилояти ИИБ ТҚХ ходимлари, вилоят ИИБ ТВБСО ҳамда вилоят божхона хизмати ходимлари билан ҳамкорликда “Соҳибкор” МФЙ ҳудудида ўтказилган тезкор тадбирда вазни тахминан 5 кг “марихуана” гиёҳвандлик моддасини 10 000 АҚШ долларига сотаётган шахс далилий ашёлар билан қўлга олинган.
Билдирилишича, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 273-моддаси (Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида ўз уйининг йўлак қисмида 79 дона ўрамда гиёҳванд модда сақлаган 51 ёшли “закладчик” қўлга олинган эди. Аниқланган ашёвий далиллар юзасидан судга оид кимёвий экспертиза тайинланиб, ҳужжатлар тергов бўлимига тақдим этилган, гумон қилинувчи процессуал тартибда ушланган.
LiveБарчаси