Тошкентда 51 ёшли “закладчик” қўлга олинди

3-саҳифа

image

Тошкент шаҳрида ўз уйининг йўлак қисмида 79 дона ўрамда гиёҳванд модда сақлаган 51 ёшли “закладчик” қўлга олинди. Бу ҳақда шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, Тошкент шаҳрида “Хавфсиз ва соғлом пойтахт” ойлиги доирасида тезкор тадбир ўтказилмоқда. Тезкор тадбир натижасида 1973 йилда туғилган Н.Д. ўзини шубҳали тутганлиги сабабли тўхтатилиб, холислар иштирокида текширилган. Шахсий тинтув жараёнида унинг ёнидан 5 грамм ўткир ҳидли жигарранг сақичсимон модда топилиб, ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган. Суриштирувлар давомида у яшаб келаётган уйнинг йўлак қисмига 79 дона қора целлофан пакетга ўралган жигарранг ўткир ҳидли моддалар ва жигарранг қуритилган ўтсимон модда яширилгани аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинган.

Аниқланган ашёвий далиллар юзасидан судга оид кимёвий экспертиза тайинланиб, ҳужжатлар тергов бўлимига тақдим этилган, гумон қилинувчи процессуал тартибда ушланган.

“Бу турдаги жиноятларга қарши курашиш мақсадида тезкор тадбирлар қатъий ва муросасиз давом эттирилади”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2024 йилда Тошкентда 238 килограммдан ортиқ гиёҳвандлик ва психотроп моддалар ушлангани маълум қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент закладчик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг