Ангренда ўқувчилар битирув кечаси учун ўғрилик қилди

3-саҳифа

image

Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида 4 нафар мактаб ўқувчиси битирув кечасидаги харажатларни қоплаш учун ўғирлик қилди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, жорий йил 17 апрель кунига ўтар кечаси Ангрен шаҳри “Нурчи” маҳалласида номаълум шахс Damas русумли автомашинадан пул маблағлари ўғирлангани ҳақида ҳудудий Ички ишлар бўлимига хабар тушган. Ҳолат ўрганилиб, тегишли тартибда жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор чоралар натижасида бу ишни 15-17 ёшдаги тўрт нафар мактаб ўқувчиси содир этгани аниқланган ва улар процессуал тартибда ушланган. Дастлабки тергов давомида гумонланувчилар ўғирланган пулларни мактаб битирув кечаси учун керак бўлган харажатларни қоплаш мақсадида олганини билдирган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд шаҳрида 17 ёшли қиз ўз уйидан онасига тегишли бўлган қиймати 120 млн сўмга тенг 15 турдаги тилла-тақинчоқларни ўғирлаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ангрен ўғирлик мактаб ўқувчиси битирув кечаси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг