Самарқандда қиз ўз уйидан 120 млн сўмлик тилла тақинчоқларни ўғирлади

3-саҳифа

image

Самарқанд шаҳрида 17 ёшли қиз ўз уйидан 120 млн сўмга тенг бўлган 15 турдаги тилла-тақинчоқларни ўғирлади. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 11 март куни Самарқанд шаҳар “Обод Маскан” маҳалласида яшовчи 41 ёшли фуқаро М.Н. Самарқанд шаҳар ИИО ФМБ 102 қисқа рақамига мурожаат қилиб, ўз аризасида шу куни унинг яшаш уйига 08:00 дан 13:00 гача бўлган вақт оралиғида номаълум шахс калит танлаш йўли билан ғайриқонуний равишда кириб, уйнинг ётоқхонасида ўзига тегишли бўлган жами баҳоси 120 млн сўмга тенг бўлган 15 турдаги тилла-тақинчоқларни яширин равишда талон-торож қилганини маълум қилган ва номаълум шахсни аниқлаб, унга нисбатан қонуний чора кўришни ва етказилган моддий зарарни қоплашда амалий ёрдам беришни сўраган.

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан номаълум шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 169-моддаси (Ўғрилик) 3-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлари натижасида ушбу ўғирликни жабрланувчининг вояга етмаган 17 ёшли қизи С.Р. содир этгани аниқланиб, ўғрилик йўли билан қўлга киритиб, сўнгра сотиб юборилган тилла-тақинчоқлардан олинган пул маблағлари унинг дугонасининг уйида сақланаётгани маълум бўлган. 1 300 доллари миқдоридаги пуллар тегишли тартибда холислар иштирокида ашёвий далил тариқасида ҳужжатлаштириб олинган. Билдирилишича, дастлабки тергов давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухоро вилоятида 23 миллион сўмлик тилла тақинчоқларни ўғирлаган фуқаро ушланган эди. Олиб борилган тезкор тергов ҳаракатлари давомида жиноятни содир қилган шахс фош этилган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (Ўғрилик) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Самарқанд ўғрилик тилла тақинчоқ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг