Ангренда икки киши дара устидаги зиплайнда тўқнашиб кетди (видео)
3-саҳифа
−
14 Май 16415 1 дақиқа
Бугун, 14 май куни Тошкент вилоятининг Ангрен тумани ҳудудида жойлашган зиплайнда учаётган 2 киши тўқнашиб кетди. Мазкур ҳолат юзасидан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумот берди.
Текширув жараёнида маълум бўлишича, мазкур аттракцион тегишли ташкилотларнинг ҳеч қандай рухсат берувчи ҳужжатларисиз, ноқонуний фаолият юритиб келган. Ҳодиса жойига Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари ҳамда бошқа дахлдор идоралар вакиллари етиб борган.
Ишчи гуруҳ хулосасига кўра, ушбу зиплайн демонтаж қилиниб, аттракцион фаолиятини ташкил этган фуқароларга нисбатан жарима қўлланилган. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган.
“Фурсатдан фойдаланиб, ФВВ мутахассислари фуқароларни тегишли давлат идораларидан расмий рухсат олмасдан, ноқонуний фаолият олиб бораётган аттракционларда учмасликка чақиради. Ҳурматли фуқаролар, ноқонуний фаолият олиб бораётган аттракционлардан фойдаланиш орқали ўз ҳаётингизни хавф остига қўяётганингизни унутманг”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Қамчиқ” довонида 16 ёшли қиз зиплайндан тушиб кетиб, оғир жароҳат олган эди.
Live
Барчаси