Ангрен ИЭСда ёнғин чиқдими?
Жамият
−
07 Июль
4937Ижтимоий тармоқларда Ангрен иссиқлик электр станцияси ҳудудида ёнғин содир бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Энергетика вазирлиги расмий маълумот берди.
Маълум қилинишича, “Ангренда эски ГРЭС ҳудудида ёнғин содир бўлди” сарлавҳаси остидаги хабар ҳақиқатга тўғри келмайди. Ангрен ИЭС ҳудудида ҳеч қандай ёнғин содир бўлмаган. Станция барқарор ишламоқда.
“Шу ўринда айрим ижтимоий тармоқ админларидан текширилмаган ва тасдиқланмаган маълумотларни чиқармасликларини сўраган ҳолда, бу каби ёлғон хабарлар учун қонунчиликда жавобгарлик борлигини эслатиб ўтамиз”, дейилган хабарда.
Маълумот учун, 2021 йилнинг 20 январь куни Янги-Ангрен ИЭС қозон агрегатида кўмир-кукуни ҳаво аралашмасининг портлаши туфайли “Востокэнерготеплоизоляция” АЖнинг 3 нафар ходими олинган жароҳатлар оқибатида вафот этганди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Янги Ангрен ИЭС экологияга зарар келтиргани учун жаримага тортилганди.