Ангорда автобус 59 ёшли пиёдани уриб юборди
Жамият
−
25 Декабрь 2019
6303Сурхондарё вилоятининг Ангор туманида пиёда автобус уриб кетиши натижасида ҳалок бўлди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати-хавфсизлиги бош бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.
Йўл-транспорт ҳодисаси жорий йилнинг 23 декабрь куни соат 18:10 ларда Ангор тумани ҳудудидан ўтувчи М-39 “Олма-ота-Бишкек-Тошкент-Термиз” автомобиль йўлининг 1427-кмда юз берган. Шеробод туманида яшовчи, 1960 йилда туғилган С.Ф. ўзига бириктирилган Isuzu русумли автобусда йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборган.
1960 йилда туғилган Ў.Т. йўл юзига тўсатдан чиқиб қолган. ЙТҲ натижасида пиёда воқеа жойида ҳалок бўлган.