Англиянинг собиқ мураббийи “Манчестер Юнайтед” таклифини рад этди
Спорт
−
28 Февраль 766 1 дақиқа
Англия терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Гарет Саутгейт мураббийликка қайтиши ҳақидаги миш-мишларни рад этди. У “Манчестер Юнайтед” ва “Кристал Пэлас” бош мураббийлик лавозимларига номзод сифатида тилга олинган бўлса-да, ҳозирча таклифларни кўриб чиқишга тайёр эмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда у “Mirror” нашрига берган интервьюсида сўз очди.
“Мен Премьер-лигада мураббийлик қилишни истамайман. Буни 35 ёшимда “Мидлсбро” билан синаб кўрганман ва 12-ўринни эгаллаганмиз. Шундан сўнг жаҳон футболидаги энг яхши ишлардан бирини – Англия терма жамоасини бошқариш имкониятини қўлга киритдим. Бу катта ўйинлар, ажойиб футболчилар билан ишлаш ва аралашувсиз фаолият юритиш дегани эди.
Мен бошқа миллий терма жамоани бошқаришни хоҳламайман. Клубга келсак, ростини айтсам, ҳозирча бунга қизиқишим йўқ. Терма жамоадан кетганимга икки йил бўлди, аммо мен фаол равишда янги мураббийлик ишини қидирмаяпман”, дейди Саутгейт.
Маълумот учун, Саутгейт 2016 йилдан 2024 йилгача Англия терма жамоасини бошқарди. Унинг қўл остида “Уч шерлар” икки бор Европа чемпионати финалига қадар етиб борди.