Англияда Сара исмли аёл ўзига турмушга чиқди
Бу қизиқ
−
16 Октябрь 2023
22088Сара Уилкинсон исмли 42 ёшли аёл ўзи истаган турмуш ўртоғини топа олмагач, ўзига ўзи турмушга чиқди. Бу ҳақда “India Times” нашри хабар берди.
Маълумотларга кўра, аёл ўзи орзу қилган тўйни ўтказиш учун 20 йил пул йиғган. Аммо кўнглидаги инсонни учратмагач, Феликстоу шаҳридаги Ҳосил уйида ўзининг тантанали тўй маросимини ўтказди.
Сара карантин пайти 40 ёшга тўлганида, ушбу тўй ғоясини ўйлаб топган ва ҳар доим орзу қилган олмос кўзли узукни сотиб олишга қарор қилади.
Сара Уилкинсон кредит назоратчиси бўлиб ишлайди. У ушбу муҳим кунда сарфлаш учун ҳар ой пул тежаган ва ўзининг даромадларини жамғариб борган. Ниҳоят, 20 йилдан сўнг, у ушбу маросимга тахминан 12 минг доллар харжлади.
Тўйда Саранинг 40 нафар яқин дўстлари ва оила аъзолари у билан бирга бўлди. Шунингдек, қолган меҳмонлар кўчанинг нариги томонидаги теннис клубида кечки зиёфатга ташриф буюрган.
Одатда тўйда жуфтликлар бир-бирини ардоқлаш ва содиқ қолишга қасам ичади. Сара эса тўйда ваъда бериш учун ўзига 14 та қасамёд ёзган.
Шунингдек, ўзига ўзи турмушга чиққанига қарамай, Сара келажакда бошқа кўнглига яқин инсонни учратиш ниятидан қайтмаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мексиканинг Сан-Педро-Уамелула шаҳри мэри Виктор Гюго Соса “Ла Нина Принcеса” (“Малика қиз”) лақабли тимсоҳга уйланганди.
LiveБарчаси