Англия қўшимча вақтда Норвегияни мағлуб этиб, ярим финалга чиқди
Спорт
−
04:52 4899 1 дақиқа
Бугун, 2026 йилги Жаҳон чемпионатининг чорак финал баҳсида Англия миллий терма жамоаси қўшимча вақтда Норвегияни 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди.
Майами шаҳрида бўлиб ўтган учрашувда ҳисобни 36-дақиқада норвегиялик Андреас Шельдеруп очди. Бироқ биринчи бўлимга қўшиб берилган вақтнинг иккинчи дақиқасида Жуд Беллингем ҳисобни тенглаштирди.
Учрашувнинг асосий вақти 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди. Ғолиб жамоа қўшимча вақтда аниқланадиган бўлди. Беллингем 93-дақиқада ўзининг иккинчи голини киритиб, Англияга 2:1 ҳисобида ғалаба келтирди.
Энди Англия ярим финалда Аргентина – Швейцария учрашуви ғолиби билан куч синашади. Мазкур баҳс бугун, 12 июль куни Тошкент вақти билан 06:00 да бўлиб ўтади.
Маълумот учун, ушбу терма жамоалар иштирокидаги ярим финал учрашуви жорий йилнинг 15 июль куни ўтказилади.
Live
Барчаси