Андижондаги “Жаҳон бозори”да ёнғин чиқди
3-саҳифа
−
27 Февраль 2025 5458 1 дақиқа
Кеча, 26 февраль куни Андижон вилоятида “Жаҳон бозори” номи билан танилган савдо мажмуасида ёнғин чиқди. Бу ҳақда Андижон вилояти ФВБ хабар берди.
Билдирилишича, соат 20:10 да Андижон шаҳар Найман кўчасида жойлашган тадбиркорлик субъектига тегишли бўлган савдо дўконида ёнғин бўлаётгани тўғрисида ФВБга хабар келиб тушган. Соат 20:12 да ҳудудга яқин масофада бўлган бўлинмалар айтилган манзилга етиб борган ва 20:35 да ёнғин тўлиқ ўчирилган.
Ёнғин оқибатида савдо дўконининг 80 метр квадрат майдонида шифт том қисми ва савдо дўкони ичидаги буюмлар зарарланган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олиш ҳолатлари қайд этилмаган.
Ҳозирда ёнғин содир бўлиш омиллари ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳар Чилонзор туманида жойлашган қурилиш олиб борилаётган бинода ёнғин бўлганди. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Моҳимбегим Маъруфалиева
Live
Барчаси