Андижондаги спорт мактабида ёнғин чиқди
3-саҳифа
−
07 Сентябрь
4078Андижон вилоятидаги Шаҳрихон туманидаги спорт мактабида ёнғин чиқди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Билдирилишича, бугун, 7 сентябрь куни соат 09:40 да Шаҳрихон тумани, “Бувайдо” МФЙ, Чинобод кўчасида жойлашган болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг ҳозирда фойдаланмай келинаётган ёрдамчи биносида ёнғин содир бўлаётгани ҳақида Андижон вилояти ФВБга хабар келиб тушган.
Соат 09:44 да айтилган манзилга ёнғин қутқарув экипажлари етиб борган ва соат 09:46 да содир бўлган ёнғин батамом ўчирилган. Ҳодиса оқибатида асосий ўқув биносидан алоҳида бўлган ёрдамчи бинонинг жиҳозлари қисман ёниб зарарланган. Ушбу бино фойдаланишда бўлмаган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олиш ҳолатлари қайд этилмади. Ёнғин содир бўлиш сабаблари ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 30 август куни Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида электр чойнак ишлаб чиқариш цехининг омборида ёнғин чиққанди.
LiveБарчаси