Қўқондаги цехда катта ёнғин чиқди (видео)
3-саҳифа
−
30 Август
6431Бугун, 30 август куни Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида электр чойнак ишлаб чиқариш цехининг омборида ёнғин чиқди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, ёнғин соат 09:51 да Қўқон шаҳар “Арзиктепа” МФЙ Сариққамиш кўчасида жойлашган электр чойнак ишлаб чиқариш цехи омборхонасининг ички ва том қисмида ёнғин содир бўлган.
Шундан сўнг, ёнғинни бартараф этишга 7 та ёнғин ўчириш ва бошқа махсус техникалар жалб этилган. Ҳодиса жойига ёнғин-қутқарувчилар 09:57 да етиб бориб, ёнғин соат 10:32 да ўраб олинган ҳамда соат 11:40 да тўлиқ ўчирилган. Ёнғиндан омборхонанинг тахминан 500 кв.м майдони сақлаб қолинган.
Хабарга кўра, ёнғин оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт туманидаги омборхонада ёнғин чиққанди. Шунингдек, “Чорсу”даги кийим дўконида ёнғин юзага келгани ҳақида хабар берилганди.
LiveБарчаси