Тошкентдаги омборда ёнғин чиқди (видео)
3-саҳифа
−
24 Август
6063Бугун, 24 август куни Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт туманидаги омборхонада ёнғин чиқди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, соат 09:41 да туманнинг Янги Дархон кўчасида жойлашган ишлаб чиқариш цехларидан бирининг омборхонасида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида ФВБга хабар келиб тушган.
“Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажлари воқеа жойига соат 09:48 да етиб бориб, ёнғин қуршаб олинган ва бартараф этиш ишлари амалга оширилмоқда”, дейилади хабарда.
Ҳодиса жойига Фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари-Штаб бошлиғи, полковник С.Зупаров ва Тошкент шаҳар ФВБ раҳбарияти ҳамда ходимлари, ҳамкорликдаги хизматлар етиб борган.
Ёнғин оқибатида тан жароҳати олган ва вафот этган фуқаролар тўғрисида хабар келиб тушмади. Вазият тўлиқ назоратга олинган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили 28 сентябрь куни Тошкент шаҳри Сергели туманидаги “Қурувчилар” даҳасида жойлашган “Inter Logistics” МЧЖга қарашли омборхона портлаши оқибатида ҳудудда ёнғин чиққанди. Портлашда 17 яшар бола қурбон бўлган.