Андижондаги савдо комплексида ёнғин содир бўлди (видео)
Жамият
−
25 Август 2023
5859Андижон вилоятининг Балиқчи туманидаги бозорда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, бугун, 25 август куни Андижон вилояти Балиқчи тумани марказидаги савдо марказида ёнғин содир бўлган. Ҳодиса жойига 10 та ёнғин-қутқарув экипажлари ва тез-тиббий ёрдам машиналари жалб қилинган.
Ҳокимликка кўра, айни пайтда ёнғин тўлиқ ўчирилган.
“Ҳодиса оқибатида куйган ёки бошқа турдаги жароҳат олган ва қурбонлар йўқ. Ҳозирда зарарни аниқлаш ва ҳодиса оқибатида юзага келган ҳолатларни бартараф этиш ишлари бошланган”, дейилади хабарда.
Шунингдек, бозор ҳудудига вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ҳам етиб борган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 12 июнь куни Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида жойлашган, халқ тилида "оптом бозор" деб аталувчи бозор ҳудудидаги расталарда катта ёнғин келиб чиққан эди.