Андижонда зилзила содир бўлди

Жамият

image

Бугун, 15 сентябрь куни маҳаллий вақт билан соат 16:24 да Ўзбекистон Республикаси ҳудудида (15.09.2022 йил, Гринвич бўйича 11:24 да) зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилди.

Зилзила эпицентри Андижон вилояти, Избоскан тумани ҳудудида 15 км чуқурликда бўлган. Силкиниш координаталари: 40,92 градус шимолий кенглик; 72,34 градус шарқий узунлик. Магнитудаси 3,4 баллга тенг.

Ўзбекистон ҳудудида ер силкиниши кучи Андижон вилоятида сезилган.


Мақола муаллифи

Теглар

зилзила

Баҳолаганлар

184

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг