Андижонда жиноий гуруҳ қўлга олинди (видео)

3-саҳифа

image

Қирғизистондан наркотик моддалар олиб келиб, сотиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди. 

Аниқланишича, Андижон вилояти Қўрғонтепа туманида яшовчи, 1984–1991 йиллар оралиғида туғилган 6 нафар фуқаро ўзаро тил бириктириб, қирғизистонлик наркосавдогардан 2 кг “гашиш” моддасини 15 минг АҚШ долларига сотиб олишга келишади ва ушбу мақсадда 1950 АҚШ долларини бошланғич бадал сифатида унга етказиб беради.

Ўз навбатида, Қирғиз Республикаси фуқароси гиёҳвандлик воситасини ўзбек-қирғиз давлат чегарасидан контрабанда йўли билан ўтказиб, Хонобод шаҳридаги хуфия жойда қолдиради.

Қўрғонтепалик жиноий гуруҳ аъзоларидан бири эса наркотикни олиб, ўзининг автомашинасида Хонобод-Қўрғонтепа йўналишида ҳаракатланаётган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан қўлга олинди. Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, жиноий гуруҳнинг қолган 5 нафар аъзоси ҳам процессуал тартибда ушланган.

Экспертиза хулосасига кўра, ушбу “гашиш” гиёҳвандлик воситасининг соф оғирлиги 1 кг 954 гр.ни ташкил қилган. Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 246-моддаси (Контрабанда) 2-қисми ва 25,273-моддаси (Гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Тошкент вилоятининг Тошкент туманида интернет тармоғи орқали синтетик наркотиклар савдоси билан шуғулланувчи жиноий гуруҳнинг фаол аъзоси (талаба) қўлга олинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қирғизистон Андижон Хонобод Қўрғонтепа гашиш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг