Андижонда ўқишга киритишни ваъда қилган талаба ушланди

3-саҳифа

image

Андижон вилоятининг Улуғнор туманида талаба фирибгарлик жинояти устида қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти маълум қилди.

Департамент ҳамда ДХХнинг Улуғнор тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Андижон давлат тиббиёт институти талабаси А.Қ. фуқаро М.ни танишлари ёрдамида шу институтга 14 000 АҚШ доллари эвазига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, шундан 7 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

талаба

Баҳолаганлар

76

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг