Андижонда сохта 8700 долларни 3520 долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди (видео)
3-саҳифа
−
03 Июнь 1023 1 дақиқа
Андижон вилоятининг Хонобод шаҳрида қўшни давлат фуқаросига қалбаки пулларни ҳақиқий 3 520 долларга сотишга урунган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Божхона қўмитаси хабар берди.
Маълум қилинишича, қалбаки валюта қимматликларининг ноқонуний муомалага киритилишига чек қўйиш мақсадида ўтказилган тадбир давомида Қирғизистон фуқароси шартли харидорга қалбаки 8 700 АҚШ долларини ҳақиқий 3 520 АҚШ долларига сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Дастлабки суриштирувлар давомида ушбу қалбаки валюта қимматликлари фуқаро томонидан Қирғизистон Республикасидан ноқонуний тарзда олиб кирилгани маълум бўлган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистонда қалбаки пул сотган ўзбекистонлик ушланган эди.
Live
БарчасиПашиняннинг қуши учмади
03 Июнь