Андижонда сифатсиз дорилар савдосининг олди олинди

3-саҳифа

image

Андижон вилоятида 310 млн сўмлик сифати кафолатланмаган дори воситаларини савдога чиқарилишининг олди олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди. 

Билдирилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хўжаобод тумани бўлими, божхона ва ИИБ ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда дори воситаларининг ноқонуний савдоси билан шуғулланиб келган А.А.нинг бошқарувидаги Nexia-1 русумли автотранспорт воситаси кўздан кечирилганда, унинг салони ва юкхонасида сифати кафолатланмаган 7260 дона дори воситалари борлиги аниқланган.

Тезкор тадбир давомида фуқаро А.А. ушбу дори воситаларини фуқаро А.С.дан олгани аниқланиб, фуқаро А.С.нинг “Садоқат” МФЙ ҳудудидаги хонадонидан умумий баҳоси 310,6 млн сўмлик 34 турдаги 18 минг 786 дона дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситалари ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш, дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғонада сифати кафолатланмаган 8 млрд сўмлик дори воситалари ва 400 млн сўмлик тиббиёт жиҳозларининг савдога чиқарилишининг олди олинганди.

Бунёд Келдибоев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Андижон ИИБ дорилар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг