Андижонда шифокорнинг айби сабаб 5 ёшли қиз вафот этди
3-саҳифа
−
03 Февраль 2023
11602Ижтимоий тармоқларда, Андижон вилояти Балиқчи туман тиббиёт бирлашмасининг юқумли касалликлар бўлимида 5 ёшли қизнинг ўлимига сабабчи бўлганлар қонун олидида жавоб бериши кераклиги ҳақида хабарлар тарқалди. Андижон вилоят прокуратураси ҳолат юзасидан муносабат билдириб, тиббиёт бирлашмаси шифокорларига жиноят иши очилганини маълум қилди.
“Мазкур ҳолат юзасидан Балиқчи туман прокуратураси томонидан 30.12.2022 йилда Балиқчи туман тиббиёт бирлашмаси шифокорларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 116-моддаси 3-қисми билан “Касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик” жиноят иши қўзғатилган.
Дастлабки тергов ҳаракатлари Балиқчи туман прокуратураси томонидан олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.
Тармоқларда тарқалган хабарларда вафот этган қиз 2018 йилда Андижон вилояти Балиқчи туман Чинобод Ш.А.Й.да туғилгани айтилади. Шунингдек, унга илова қилинган Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий маркази Андижон филиалининг ўлим гувоҳномаси ҳужжатида қизалоқ 2022 йилнинг 10 декабрь куни терапевтик қўллашда нохуш реакцияларга сабаб бўладиган доривор восита, медиамент ва биологик моддалар сабаб вафот этганлиги ёзилган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 31 январь куни Тошкент шаҳар Янгиҳаёт туманида 12 ёшли қиз ўлдириб кетилганди.