Андижонда Nexia 10 ёшли ўқувчини учириб юборди (видео)
3-саҳифа
−
26 Сентябрь 2025 13726 1 дақиқа
Андижон вилоятининг Андижон шаҳрида Nexia-2 русумли автомашина 2015 йилда туғилган мактаб ўқувчисини уриб юборди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, кеча, 25 сентябрь куни соат 15:35 да “Боғишамол” МФЙ ҳудудидан ўтган А-373 халқаро аҳамиятга эга автомобиль йўлининг 342 километрида 1993 йилда туғилган ҳайдовчи Н.Д. ўзининг Nexia-2 русумли транспорт воситасини бошқариб кетаётган бўлган. У тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётган, 2015 йилда туғилган И.Д.ни уриб юборган.
Ушбу йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида пиёда енгил тан жароҳати олиб, шифохонага мурожаат қилган.
Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан ҳозирда масъул ходимлар томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятида 18 ёшли йигит акасига тегишли Malibuʼда 11-синф ўқувчисини уриб юборганди. Мазкур йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида пиёда тан жароҳати олмаган.
Live
Барчаси