Андижонда маст эркак 14 ёшли болани калтаклади (видео)

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Андижон шаҳрида дорихонага кирган ёш болани бир эркак ургани акс этган видео тарқалди. Мазкур ҳолат бўйича QALAMPIR.UZ сўровига жавобан Олий Мажлиснинг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (Болалар омбудсмани) Сурайё Раҳмонова маълумот берди.

Унинг билдиришича, жорий йилнинг 26 июль куни Андижон шаҳрида яшовчи 1977 йилда туғилган фуқаро С.Ж. дорихонага маст ҳолатда келган.  Шундан сўнг у шу ердаги 2011 йилда туғилган М.К. билан аввал суҳбатлашмоқчи бўлиб гапирган, сўнг болани ҳақорат қилган ва унинг юзига кафти билан урган.

Ҳолат юзасидан Андижон шаҳри ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Жумладан, вояга етмаган М.К.га етказилган тан жароҳати юзасидан суд-тиббиёт экспертизаси тайинланган. Ҳозирда С.Ж.га нисбатан тегишли тартибда қонуний чоралар кўриш жараёни кетмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон шаҳрида 17 ёшли кийим дўкони сотувчиси насияга кўйлак бермагани 2 нафар ўсмир йигитлар томонидан калтакланганди.  


Мақола муаллифи

Теглар

Андижон маст эркак

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг