Андижонда эркакнинг суратларини тарқатмаслик эвазига 10 млн сўм талаб қилган аёл ушланди
3-саҳифа
−
26 Декабрь
6072Андижон вилоятида аёл эркакнинг расмларини интернетда тарқатаман деб қўрқитиб, 10 млн сўм пул талаб қилди. Бу ҳақда ИИВ ТҚД Киберхавфсизлик маркази хабар берди.
Қайд этилишича, эркак мазкур ҳолат бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ариза билан мурожаат қилган. Олиб борилган тадбирларда аёл пулларни олаётган пайтда ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Ҳолат юзасидан Бўстон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи томонидан Жиноят кодексининг 165- моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи процессуал тартибда ушланган. Ҳозирда тергов ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухорода йигитининг ишқий мазмундаги видеосини тарқатиш билан қўрқитган қиз ушланганди.
LiveБарчаси
АҚШ долларининг расмий курси пасайди.
27 Декабрь