Андижонда божхона ходими фуқарони калтаклади(ми?) (видео)
3-саҳифа
−
10 Август 2023
6615Ижтимоий тармоқларда Андижон вилоятида божхона ходими фуқарони ургани айтилган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят Божхона бошқармаси расмий муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, видеода тасвирланган ва кеча, 9 август куни ижтимоий тармоқларда тарқалган мазкур ҳолат аслида жорий йилнинг 14 июнь куни содир бўлган.
Бошқарманинг аниқлик киритишича, фуқаро М.А. “Дўстлик” чегара божхона постида хизмат олиб бораётган ходимларнинг қонуний талабларига бўйсунмасдан, уларнинг хизмат фаолиятига қаршилик кўрсатган.
Шундан сўнг, божхона ходимлари томонидан фуқарога тушунтириш ишлари олиб борилган.
“Божхона ходимлари томонидан фуқарога унинг хатти-ҳаракатлари амалдаги қонунчилик талабларига зид эканлиги юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди. Қолаверса, белгиланган тартибда жавобгарликка тортилиши ҳақида огоҳлантирилди”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 7 май куни ИИБ ходими Сурхондарё вилояти Музработ туманидаги тиббиёт бирлашмасига олиб келинган маст эркакка қўпол хатти-ҳаракатлар билан қўлини кишанлагани ҳақида хабар берилган эди. Кейинчалик мазкур ходимга нисбатан Жиноят кодексининг 206-моддаси 1-қисми (ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш), 140-моддаси (ҳақорат қилиш) 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.