Андижонда бола ўғриси ушландими?

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Андижон вилояти Шаҳрихон туманида бола ўғриси ушлангани айтилган видеохабарлар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан вилоят Ички ишлар бошқармаси муносабат билдирди.

Қайд этилишича, ушбу видеохабарда акс этган ҳолат бўйича Андижон вилояти ИИБ томонидан ўрганиш ишлар олиб борилган. Маълум бўлишича, кеча, 31 июль куни соат 15:40 ларда 102 қисқа рақамига Шаҳрихон тумани “Чўжа” маҳалласида яшовчи фуқаро Ғанишер Ўринбоев томонидан яшаш хонадонига номаълум шахс кириб олгани тўғрисида хабар келиб тушган.

Мазкур хабар юзасидан ҳудуд профилактика инспектори зудлик билан воқеа жойига бориб, ҳолатга ойдинлик киритганда, ушбу фуқаро Шаҳрихон тумани “Бўстон” МФЙ Янги қадам кўчасида яшовчи 2019 йилдан буён рухий касалликлар (Д) рўйхатида турувчи 1986 йилда туғилган, руҳий носоғлом фуқаро экани маълум бўлган. Ушбу фуқаро ҳудуд профилактика инспектори томонидан шу куннинг ўзида Андижон вилояти психоневрология диспансерига даволаниш учун жойлаштирилган.

“Ижтимоий тармоқлар орқали бола ўғриси ушлангани тўғрисида тарқатилаётган хабарлар мутлақо асосга эга эмас. Шу ўринда барча ижтимоий тармоқ фаолларидан ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни тарқатмасликларини ҳамда расмий манбаларга таянишларини сўраймиз”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилояти Бешариқ туманида “ёввойи” кимса пайдо бўлгани ва аёллар, болaларга ташланиб қолаётгани ҳақидаги хабарлар ҳам рад этилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Андижон бола ўғриси Шаҳрихон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг