Андижонда барча туман ва шаҳар ҳокимлари “иш ташлади”

Жамият

image

Андижонда ноодатий тажриба бошланди. Энди Андижонни вақтинча ёшлар бошқаради.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасидан сўнг, Андижон вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов вилоят фаоллари билан йиғилиш ўтказган. Йиғилишда “Андижонда ёшлар 10 кунлиги” лойиҳасининг биринчи босқичи ўтказилиши белгиланган. Вилоят ҳокимининг мавжуд 7 ўринбосарлари, туман ва шаҳар ҳокимлари ва уларнинг ўринбосарлари вазифасига ўн кун муддатга ёшлар вакиллари тайинланган. Шунингдек, Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатларининг ҳар бирига лидер ёшлардан вакиллар бириктирилган.

Андижон вилоят ҳокимлиги Матбуот хизматига кўра,  янги вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, туман-шаҳар ҳокимлари ва уларнинг ўринбосарлари бошланғич иш-режалар, хизмат машиналари билан таъминланган. Ўн кунлик якуни бўйича ҳар бир вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, туман ва шаҳар ҳокимлари, уларнинг ўринбосарлигига тайинланган, депутатларга бириктирилган ёшлар фаоллар иштирокида фаолият юзасидан вилоят ҳокимига ҳисобот тақдим этади. 

Кейинги босқичда МФЙ раислари, вилоят корхона, ташкилот, бошқармалари бошлиқлари, ҳуқуқ тартибот органлари раҳбарлари, хаттоки вилоят ҳокими вазифасини бажариш  учун вақтинчалик ёшлар тайинланиши режалаштирилган. Лойиҳанинг биринчи босқичини амалга ошириш бугундан бошланган. Янги ҳокимлар ва уларнинг ўринбосарлари фаолларга таништирилиб, йиғилишдан сўнг ўз хизмат машиналарида туман ва шаҳарларга жўнаб кетган.


Мақола муаллифи

Теглар

Андижон

Баҳолаганлар

3448

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг