Андижонда 4 киши ис газидан вафот этди
3-саҳифа
−
02 Ноябрь
3380Андижон вилоятида бир оиланинг 4 нафар аъзоси ис газидан вафот этди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов QALAMPIR.UZ’га маълум қилди.
Унинг бизга билдиришича, жорий йилнинг 22 октябрь куни соат тахминан 09:30 ларда Жалақудуқ тумани, “Навоий” МФЙ Неъмат кўчасида яшовчи хонадон аъзолари ухлаб ётган вақтида хонада бўлган носоз иситиш мосламаси (котёл)дан сизиб чиққан ис газидан заҳарлангани аниқланган.
Бунинг оқибатида 4 нафар фуқаро яшаш хонадонида вафот этган, қолган хонадон вакилларига эса туман шошилинч тиббий ёрдам бўлимига олиб келиниб, тиббий ёрдам кўрсатилган.
Воқеа жойи тезкор-тергов гуруҳи аъзолари иштирокида кўздан кечирилган, шунингдек, вафот этганларнинг ўлим сабабларини аниқлаш мақсадида суд-тиббий ва бошқа зарур экспертизалар тайинланган.
Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятининг Бекобод туманида ота ва унинг ўғли ис газидан вафот этганди.
LiveБарчаси