Бекободда ота-ўғил ис газидан вафот этди
3-саҳифа
−
01 Ноябрь
2659Тошкент вилоятининг Бекобод туманида ота ва унинг ўғли ис газидан вафот этди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов QALAMPIR.UZ’га маълум қилди.
Жорий йилнинг 17 октябрь куни соат 22:00 ларда “Мустақиллик” МФЙда яшаган фуқаро Д.Т. ўз уйида турмуш ўртоғи Р.Т. ва вояга етмаган фарзанди Ф.И.лар билан бирга шу уйнинг ётоқхонасида ухлаган. Эртаси куни соат 8:00 ларда фуқаро Э.Б. (марҳумнинг амакиси) ётоқхонага кирган вақтида хона ис газидан ҳидланиб кетгани, жияни Д.Т. ва невараси вафот этгани, келини Р.Т эса карахт ҳолатда эканини маълум қилган.
Бекобод туманлараро суд-тиббий экспертизасининг дастлабки маълумотига кўра, марҳум Д.Т. ва Ф.И.ларнинг ўлими ис газидан ўткир заҳарланиш оқибатида содир бўлган. Туман тиббиёт бирлашмаси бемор Р.Т. номаълум этиология газидан ўткир заҳарланиш ташхиси билан даволанганини маълум қилган.
Ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 18 октябрь куни Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳрида ҳомиладор аёл, унинг турмуш ўртоғи ҳамда уларнинг яна бир қариндоши ис газидан вафот этганди.
LiveБарчаси