Андижонда 24 ёшли йигит ўзини ёқиб юборди
3-саҳифа
−
01 Ноябрь
16343Бугун, 1 ноябрь куни интернет қимор ўйинида пул ютқазиб қўйган шахс ўзини ёқиб юборганлиги айтилган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида QALAMPIR.UZ Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов билан боғланди.
Унинг бизга маълум қилишича, Андижон шаҳрида яшовчи 2000 йилда туғилган Р.Ф.(эркак) кеча, 31 октябрь куни соат тахминан 22:40 атрофида ўзига бензин сепган ҳолда “Илғор” МФЙ Жанубий Пахтакор-1 кўчасида жойлашган Paynet шохобчасига кириб, ўзини ёқиб, жонига суиқасд қилган. У куйган жароҳатлари билан РШТЁИАМ вилоят филиалига келтирилган.
“Р.Ф.ни ўзига бензин сепиб, Paynet шохобчасига кириб, ўзини ёқиб, қайтиб чиқиб кетгани шохобчадаги ва унинг ташқарисига қўйилган видеокамераларда қайд қилинган”, дейди Ҳаёт Шамсутдинов.
Ҳозирда фуқаро Р.Ф.га РШТЁИАМ вилоят филиалида зарур тиббий муолажалар кўрсатилмоқда.
Терговга қадар текширув давомида Р.Ф.га олган тан жароҳатлари бўйича суд-тиббий экспертизаси тайинланган.
Эслатиб ўтамиз, июнь ойида Наманган вилояти Янгиқўрғон туманида 29 ёшли аёл ўзига бензин сепиб, ёқиб юборганди. Сентябрда эса Қашқадарё вилоятида 58 ёшли эркак турмуш ўртоғини хиёнатда айблаб, келинлари ва вояга етмаган ўғлининг ёнида аёлга бензин сепиб, ёқиб юборди.
LiveБарчаси