Андижонда 11-синф ўқувчиси каналда оқиб кетди
3-саҳифа
−
26 Июль
5455Андижон вилоятида 11-синф ўқувчиси каналда оқиб кетди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов QALAMPIR.UZ’га маълум қилди.
Қайд этилишича, 24 июль куни соат 13:30 ларда 2007 йилда туғилган С. С. Марҳамат тумани “Қовунчи” МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи Катта Фарғона каналига чўмилишга борган. У чўмилаётган вақтида эҳтиётсизлиги оқибатида сувда оқиб кетган.
“Мазкур ҳолат юзасидан Марҳамат туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда. Терговга қадар текширув вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинди”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманидаги фермер хўжалиги ер майдонида жойлашган сунъий сув ҳавзасига чўмилиш учун тушган уч нафар вояга етмаган бола эҳтиётсизликлари оқибатида чўкиб, вафот этганди.
LiveБарчаси