Фарғонада чўмилишга борган 3 нафар бола чўкиб кетди
3-саҳифа
−
06 Июнь
11457Кеча, 5 июнь куни Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманидаги фермер хўжалиги ер майдонида жойлашган сунъий сув ҳавзасига чўмилиш учун тушган уч нафар вояга етмаган бола эҳтиётсизликлари оқибатида чўкиб, вафот этди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.
Билдирилишича, ҳозирда прокуратура томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.
"Бундай кўнгилсиз ҳодисаларни олдини олиш мақсадида чўмилиш рухсат этилмаган, тақиқланган, оқим тезлиги юқори бўлган, чуқур, ўзига нотаниш бўлган сув ҳавзаларида чўмилмаслик қоидаларига қатъий риоя қилишингизни сўраб қоламиз", дейди Бош прокуратура матбуот котиби.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ойда Навоий вилоятининг Кармана туманидаги 30-мактабнинг 6-синф ўқувчилари дарс вақтида чўмилишга бориб, улардан бири вафот этгани хабар қилинганди.
LiveБарчаси