Андижонда ҳайдовчилар почта талашиб жанжаллашди (видео)

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Андижон шаҳридаги автошох бекатда ҳайдовчилар почта талашиб жанжаллашгани айтилган хабарлар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан вилоят Ички ишлар бошқармаси муносабат билдирди.

Аниқланишича, жорий йилнинг 5 ноябрь куни соат 15:35 ларда Андижон шаҳри Ўзбегим, маҳалласи, Амир Темур кўчасида жойлашган “Автошох бекат” ҳудудида, Андижон-Қўқон йўналишида аҳолига пуллик хизмат кўрсатувчи хайдовчилар – Асака туманида яшовчи 33 ёшли А.Х. унга таниш бўлган 32 ёшли Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида яшовчи О.Х. билан ўзаро келишмовчилик ортидан жанжаллашган. Ушбу жанжалда бошқа фуқароларга ҳеч қандай зарар етмаган.
           
Билдирилишича, мазкур холат юзасидан Андижон шаҳри бўйича ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилиб, фуқаро О.Х.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси тартибида баённома расмийлаштирилиб, Жиноят ишлари бўйича Андижон шаҳар суди томонидан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилоятида боғга қўй кириши сабабли содир бўлган келишмовчилик ортидан 38 ёшли эркак тош билан уриб ўлдирилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Андижон почта

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг