Андижонда ҳам хонадонлардан бирида ёнғин чиқди

3-саҳифа

image

Бугун, 16 июль куни Андижондаги хонадонлардан бирида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, соат 14:29 да Андижон вилояти, Андижон шаҳри, “Мирпўстин” МФЙда жойлашган аҳоли яшаш хонадонида ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида ФВБга хабар келиб тушган.

Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажлари соат 14:38 да ҳодиса жойига етиб борган ва ёнғин соат 14:45 да ўчирилган. Ҳодиса оқибатида хонадоннинг 15 квадрат метр майдонда навес қисми ёниб зарарланган. Ёнғиндан аҳоли яшаш хонадонининг 300 квадрат метр майдони сақлаб қолинган.

Билдирилишича, ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин келиб чиқиш сабаби ва зарари аниқланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 16 июль куни Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида жойлашган хонадонлардан бирида ёнғин содир бўлган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг